Кўр бўлиб қолган қизча Мосул фожеасининг рамзига айланди
Мосулда Хукумат қўшинлари ва ИШИД жангариларининг шахардаги қолдиқлари билан харбий тўқнашувлар давом этмоқда.
Мосулни озод қилиш операцияси фожеавий натижа топди. Ўша фожеанинг рамзига айланган 5 ёшли қизчанинг исми Ҳавра. Ўз уйида эканида Америка авиацияси зарбаларига нишон бўлганди. Сал аввалроқ аҳволи жуда оғир бўлган қизча, ҳозирда аста секин ўзига келмоқда, ўзи еб ичаяпти, атрофдагилар билан гаплашиб палатада сайр қилаоляпти. Ҳозирда унинг асосий муаммоси –деярли кўр бўлиб қолганидир. Врачлар операция ўтказишни режалаштиришмоқда, аммо олдиндан ҳеч нарса дея олмаяптилар. “Бу, менинг қизчам, хотиним ва келинойим уйда кечки овқат тайёрлаётганларида содир бўлди. Кейинроқ маълум бўлишича, ён бинодан жангарилар ўқ отишгани, бизнинг районни авиация ўққа тутиши учун етарли бўлган. Давом этаётган тўқнашувлар туфайли, хотинимнинг жасадини хамон дафн этолмадим, у халиям вайроналар остида. Амаллаб, 3 кун деганда қизчамни касалхонага олиб бора олдим халос”, - дейди қизчанинг отаси. Эслатиб ўтамиз, расмий маълумотларга кўра террорчилар деярли 180 мингга яқин тинч ахолини асирликда тутмоқда.



