Туркия ҳимоя деворини қурди

Туркия ҳимоя деворини қурди

Туркиянинг Сурия ва Ироқ билан чегараси бўйлаб узунлиги 330 километр келувчи модулли бетон девор қурилди. Бу хавфсизликни таъминлаш мақсадидаги чора сифатида амалга оширилган.

Туркия бош штабидан берилган хабарга кўра, девор қурилиши бўйича ишлар якунига етказилган. Жанубий чегаралар бўйлаб яна 191 километрлик қисмда тиканли симлардан ташкил топган тўсиқлар яратилди. Кўрилаётган чоралар сабаб ўтган йилда давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш бўйича 57 186 ҳолатнинг олди олинди. Буларнинг аксарияти Туркиянинг Сурия билан чегарасида кузатилган.

back to top