Швеция террорчиси ким ўзи?

Швеция террорчиси ким ўзи?

Ушбу йилнинг 7 апрел куни Швециянинг Стокҳолм шаҳрида террорчи юк машинасини олиб қочиб одамлар устига ҳайдаган. 4 киши қурбон бўлган, улар орасида 11 ёшли бола ҳам бор.

Терактда 15 киши жароҳат олган. Кейин маълум бўлишича ушбу қабиҳ иш бажарувчиси ўзбекистонлик Рахмат Акилов бўлиб чиқди. Рахмат Ақилов ким ўзи? ОАВларда айтилишига кўра у 1978 йилда Самарқандда туғилган Рахматжон Қурбонов бўлиб, миллати тожик, касби — пайвандчи экан. Қандайдир сабаларга кўра кейинчалик у исми шарифини ўзгартириб Рахмат Акиловга айланган. У  оилали бўлиб, ажрашиб оиласи ва тўрт нафар боласини ташлаб, ватандан чиқиб кетган. Швецияга қандай келиб қолгани номаълум.  Ақиловни таниган кишилар "Интерфакс" агентлигига берган хабарига кўра, Швецияда яшаб юрган вақтларида "Ислом давлати" ёлловчилари таъсирига тушиб қолган, ҳатто Сурия ҳудудига бориб жангарилар сафига қўшилишга уринган. 2015 йилда Акилов Туркия — Сурия чегарасидан ўтмоқчи бўлган вақтда қўлга тушган. Унинг қўлида Швеция қочқинлик ҳужжати бўлгани туфайли у Швецияга депорт қилинган. Ақилов 2014 йилда Швецияда Яшаш гувоҳномаси олиш учун мурожаат қилган, лекин у берган маълумотлари бир бирига мос келмаган. Масалан, бир сафар у Ўзбекистон қамоқхонасида 14 кун, бошқа сафар 20 кун ва учинчи марта 9 кун бўлганман деб хабар берган. Бошқа маълумотларда унинг оиласи гоҳ ўрта ҳол, гоҳ бой бадавлат деб кўрсатилган. Маълумотлар бир-бирига мос келмагани туфайли Швеция миграция хизмати унинг гапларига ишонмаган ва 2016 йили унга рад жавобини берган. Шундан кейин Ақилов Швеция ҳудудини 4 ҳафта ичида тарк этиши керак бўлган. Лекин у бундай қилмаган. Швеция ОАВлари хабарига кўра, рад жавобини олган Ақилов яшириниб юришга мажбур бўлган. Ишини йўқотган ва тушкунликка тушиб қолган. Ҳатто наркотик моддалар қабул қила бошлаган. Ақилов Стокҳолм четида жойлашган яширин масжидга бориб турган ва ўша ерда "Ислом давлати" ёлловчилари билан мулоқотда бўлган. Ёлловчилар унга молиявий кўмак бериб турган. Aftonbladet хабарига кўра Акилов тез-тез радикал ислом экстремистлари билан мулоқотда бўлган бўлсада, лекин Ислом дини борасида деярли умуман билимга эга бўлган эмас. У билан бирга масжидга борган кишилар айтишига қараганда — ҳатто намоз ўқишни ҳам билмаган.  2017 йилнинг феврал ойида Ўзбекистонда Акиловга нисбатан ЖКнинг диний экстремизм, экстремистик ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш каби бандлари бўйича жиноий иш қўзғатилган ва халқаро қидирувга берилган. 

 

back to top