Қибтий католик прелат: Бизга Ғарбнинг эмас, мусулмонларнинг ёрдами керак.
Маълумки, сўнгги пайтларда мисрлик насронийларга бир неча бор ҳужумлар уюштирилди. «Седмица» нашрининг хабар қилишича, бу иғвогарликлардан сўнг католик қибтийларнинг епископи Антониос Азис Мина шундай деди: «Ғарб мамлакатларининг мисрлик насронийларни ҳимоя қилишларига ҳеч қандай ҳожат йўқ».
«Агар бизга давлат ёки ҳукумат томонидан тазйиқ ўтказилаётган бўлса эди, бундай ҳимоя ёки ёрдам ҳақида гапириш бирор маънога эга бўлар эди, – дейди епископ Антониос. – Аммо террорчилар бу ҳужумларни мамлакатдаги барқарорликка раҳна солиш, Мисрда насронийлар ва мусулмонлар ўртасида тотувлик, бағрикенгликни бузиш мақсадида уюштираётгани кўриниб турибди. Бизга ташқаридан ҳеч қандай ҳимоянинг кераги йўқ. Бизга биргина нарса керак – мусулмон биродарларимиздан ажратиб қўйишмаса бўлди. Бизни уларгина ҳимоя қила олади. Биз ҳам уларга ёрдам беришимиз, сохта диний мафкураларни ниқоб қилиб олиб, ўлим уруғини сепаётган гуруҳларга қарши курашда полицияга кўмак беришимиз керак».
Прелат бу сўзларни якшанба куни, насронийларнинг диний байрами куни Миср шаҳарларидаги черковларда уюштирилган портлашлардан кейин, Санъодаги қадимий авлиё Екатерина монастирига қилинган ҳужумлардан олдин айтган эди.
Манба: regions.ru



