Жамоат олдида камситилиши Саудиялик аёлга хақиқий ғойибдан тушган совғага айланди
Саудия Арабистонида жахлдор йўловчи томонидан ошкорона камситилишга учраган аёл раҳбарият ва банклардан бири томонидан химоя қилинди ва хаёти тубдан ўзгарди.
Мактабда таълим олмаган саводи йўқ Сайда Мажраши исмли аёлнинг ҳозирги кунда қамоқда ўтирган отаси туғилганида рўйхатдан ўткизмаганлиги туфайли хаттоки ҳужжатлари ҳам йўқ эди.
Кунлардан бирида Сайда масжид ёнида кунга боқар пистасини сотаётганида нотаниш киши у билан писта сотаётган жойи юзасидан бахслашишни бошлади. Эркак кишини важохатини кўрган аёл ўзини химоя қилиш мақсадида пойафзалини қўлига олган пайтда эркак киши унга хамла қилди ва куч билан аёлнинг икки юзига тарсаки тушурди. Сайда ерга йиқилди.
Бу можаро бир йуловчининг видео камерасига тушди ва интернет тармоғига жойлаштирилди. Уни кўрган аксарият Саудияликлар тажавузкорнинг қилмишидан ғазабланди. Макканинг хуқуқни химоя қилиш органлари эса уни қидирувга эълон қилдилар.
GulfNewsга ишора қилиб IslamNews ҳабар беришича хуқуқбузар харакатларидан норози бўлган Макканинг амири Холид Файсал ҳам ишга аралашди.
Маҳаллий хокимият Сайда ва унинг синглилари ҳужжатлар олишлари учун ёрдам берди. Макканинг Social Development Bank раҳбари Абдуллоҳ Ҳамди эса Сайданинг оиласига ўзлари истаган тижорат учун инвестиция киритишини ваъда қилди. Сайданинг кўзида муаммоси бўлган акасига тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун сарф этиладиган харажатларни банк ўз ҳисобидан қоплашини маълум қилди.
«Бу мудхиш ҳодиса эди. Аммо менга ёрдам қўлини чўзганлардан миннатдорман. Шунингдек бизнинг мамлакатимизда ханузгача аёллар алоҳида эҳтиромга сазоворлидан мен беҳад мамнунман», - дейди Сайда.



