Жазоирда шу йили катталиги бўйича учинчи ўринда турадиган масжид очилиши кутилмоқда
2017 йилнинг охирида катталиги бўйича Макка ва Мадинадаги масжидлардан кейин турувчи масжид очилиши режалаштирилмоқда. Масжид архитектураси ва қурилиши хитойликларга тегишли бўлиб, янги архитектура асари «Хитой ва Жазоир хамдўслиги тимсоли» деб аталади.
«Масжид биноси минглаб йиллар давомида хизмат кўрсатиб келган бинолар архитектура стандартлари бўйича лойиҳалаштирилган», - дейди Жазоирдаги CSCEC бош директори Чжоу Шэн.
«Баъзи инсонлар бизни экстремистлар учун маскан қураяпсизлар деб айбламоқда. Аксинча, бу экстремистларга катта зарба бўлади. Улар ушбу лойиҳага қаршилар. Масжид нафақат ибодат маскани, балки дин ва маданият ўртасидаги «кўприк» вазифасири бажаради. Масжид ўта замонавий кутубхона ҳамда 300 нафар талабалар учун мўлжалланган мадраса ва хайрия жағармасини ўз ичига олади», - дейди вазир малаҳатчиси қурилиш учун жавобгар Аҳмад Мадани.



