Дин туфайли таъқиб илк бор кескин ўзгарди
2015 йилга келиб узоқ йиллар давом этган динни таъқиб қилишни қисқартиришга қаратилган тарғиб илк бор кескин ўзгарди.
Пью (Pew Research Center) ижтимоий маркази томонидан тадқиқ қилинган 198 давлатнинг 40%ида 2015 йилда фуқароларнинг диний эркинлиги чекловининг даражаси “юқори” ёки “ўта юқори” кўрсаткичга эга эди. 2014 йилда бундай давлатлар 34 %ни ташкил этарди.
25% мамлакатлар чекловларни давлат миқёсида (2014 йилда – 24%) жорий қилишарди бундан ташқари 27% мамлакатларда эса (2014 йилда – 23%) диний мавзуларни хуш кўрмаслик ҳолати “юқори” ёки “ўта юқори” даражадалиги кузатилган.
Кескин ўзгариш муҳожирларнинг Европага сузиб келиши, Франциядаги терактлар ва Қора Африкадаги альбинос-одамларни (танасининг ранги оппоқ одам), уларни таналарини табибликни даъво қилувчилар маросимларида ишлатиш учун овланиши билан келиб чиқди.
Ҳаммасидан кўп таъқиблар Яқин ва Ўрта Шарқ ҳамда Шимолий Африкада бўлиб, бу ердаги 95% мамлакатлар давлат миқёсида чекловлар жорий қилишмоқда ёки у ёки бу диний гуруҳларга қарши куч ишлатишмоқда. Давлат чекловларининг энг юқори даражаси – Мисрда, жамиятдаги энг катта низолар – Нигериядадир.
Иккинчи ўринда Европа бўлиб, унинг 85% давлатларида у ёки бу диний гуруҳларга зулм қилинмоқда ёки улар таъқиб остидалигини тадқиқот тасдиқламоқда. Тўғри, тадқиқот зулм ҳолатларига, хусусан, Венгрия бош вазири Виктор Орбананинг Европани христьян ҳолатда сақлашга чақириғи ёки Бремендаги Ислом маданият марказидаги тинтувларни ҳам қўшмоқда.
2015 йилда Европада ўрнашиб қолишни хохловчилар сони, 1,3 млн муҳожирларга етиб, икки карра ошди. Уларнинг ярмидан ортиғи Сурия, Афғонистон ва Ироқликлардир.
Таъкидланишича, мусулмонларга қарши ҳамлалар 71% европа давлатларида учраган (авваллари бундайлар 58% эди). Христиан (38% дан 47% гача) ва яҳудийларга (71% дан 73% гача) қарши можаролар бўлиб ўтган мамлакатлар сони ҳам (оз бўлсада) ошди.



