ИШИД жангарилари учун мўлжалланган 37 тонна наркотик воситалари Италияда мусодара қилинди
ИШИД жангариларига жўнатилаётган 37 тоннадан ортиқ наркотик воситалари Италия полицияси томонидан мусодара қилинди.
La Republica нашриёти ҳабар беришича, Ҳиндистондан Африкага жўнатилган шампунь кўринида қадоқланган «тақиқланган юк» Генуи портида агиқланди. Тахминларга кўра юк Ливияга етиб бориши лозим эди. Маълум бўлишича ушбу наркотик восита тақиқланган модда бўлиб, ИШИД жангарилари томонидан оғриқни камайтириш ҳамда бардошни ошириш мақсадида қўлланилади. Тахминий баҳоларга қараганда наркотик воситалар баҳоси 75 миллион еврони ташкил этади.
Манба: islam-today.ru



