Насроний роҳиблар фаластинликлар учун очлик эълон қилишди

Насроний роҳиблар фаластинликлар учун очлик эълон қилишди

Малакий юнон-католик черковининг собиқ патриархи Григорий Учинчи Лахам ҳамда Иерусалим православ черкови епископи Феодосий (Аталла Ханна) исроил қамоқхоналарида очлик эълон қилган фаластинлик маҳбуслар билан бирдамлик рамзи сифатида очлик эълон қилишди.

6 май куни патриарх лавозимидан истеъфога чиққан 83 ёшлик Лахам шундай деди: «Мен бу маҳбусларга: «Фаластин учун чекаётган заҳматларингизга ҳамдардмиз, биз сизлар билан биргамиз» дейман».
Архиепископ Феодосий ҳам маҳбусларнинг ҳақли талабларини қўллаб қувватлашини айтиб, буни «бутун фаластин халқига оид иш» деб атади.
«Биз шу замин фарзандимиз, озодлиги учун курашаётган шу халққа мансубмиз. Биз доим фаластинликларнинг ҳақ иши томонда бўламиз», деди у.
Бу икки роҳиб ҳар доим фаластин халқи томонда адолат учун курашиб келган.
Ханна бир неча марта террорчиликни кескин қоралаб чиқишлар қилиб, жамоатчиликни террорнинг дини бўлмайди, унинг қурбонлари эса барча дин ва эътиқодларга мансубдир деган фикрни илгари сурган.
Эслатиб ўтамизки, фаластинлик маҳбуслар исроил қамоқхоналаридаги оғир шароитга қарши норозилик сифатида очлик эълон қилган эди.

Манба: golosislama.com

back to top