Ҳиндлар мусулмонча мурувватдан мамнун

Ҳиндлар мусулмонча мурувватдан мамнун

Ҳиндистоннинг Керала штатида яшовчи мусулмонлар Исломнинг тинчлик ва меҳр-мурувват дини эканини амалда исботлаб қўйди.

Шу кунларда Кераланинг марказий маориф органида тиббиёт факультети ва бошқа баъзи мутахассисликларда ўқиш учун мактаб ўқувчиларининг кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди, деб ёзади Good News Network.
Бутун штатдан юзлаб оилалар шаҳарга имтиҳон учун тўпланишди. Ўқувчилар синфхоналарга кириб кетишди, аммо ота-оналар фарзандларини кўчада, жазирама қуёш остида бир неча соатлаб кутишларига тўғри келиб қолди – маҳаллий маъмурият ўқувчиларга ҳамроҳ бўлиб келганлар учун ҳеч қандай шарт-шароитни тайёрламаган экан.
Шу ердаги исломий ташкилотлардан бирининг котиб Муҳаммад Навос бир неча биродарлари билан имтиҳон бўлаётган бинонинг тўғрисидаги масжиддан чиқиб, қуёшнинг тиғида иссиқдан лоҳас бўлиб турган ота-оналар оломонига кўзи тушди. У шу заҳоти масжиднинг эшикларини ланг очиб, иссиқда қийналиб турган меҳмонларни ичкарига, салқинга таклиф қилди. Турли дин, турли миллат вакилларидан иборат миннатдор ота-оналар кун бўйи масжид хонақоҳида салқинда жон сақлаб, муздек сувлардан ичиб, фарзандларининг имтиҳондан чиқишини бамайлихотир кутиб ўтиришди.

back to top