Ҳаётида бирон марта мусулмонларни учратмаган шотландиялик исломни қабул қилди
Қуръони Каримда бир ярим йил ҳақиқатни излаб, ўрта ёшли шотландиялик, биронта мусулмонга дуч келмасдан, ўзи учун Исломни кашф этди.
About Islam маълумотига кўра, Туркиядаги таътилда илк маротаба азонни эшитганда Ислом уни ўзига жалб қилди.
The Independent мақоласида сўз юритилган Алан Руни сўзлари бўйича: «Қуръон мени хайратда қолдирди. Уни ўқиш одамни қўрқувга солади, чунки унда биз ҳақимизда жуда кўп гапирилган»
«Ўзимда аниқлаган хислатларим ўзимга ёқмади ва мен ўзгаришга аҳд қилдим».
Рунининг гапига кўра ҳақиқат ахтаришни Туркияда дам олиш чоғида азон эшитганда бошланди. Руни айтишича муаййан вақтдан кейин мен, мусулмонлар билан танишиш мақсадида унчалик катта бўлмаган маҳаллий масжидга бордим.
«Мусулмонлар жуда хайрон қолишганидан, менга масжидга кириш эшигининг кодини беришдан ҳамда масжидга таклиф қилишдан бошқа нима қилишни билмай қолдилар. Жамоада мени ўзиникидек қабул қилишди ва мен маҳаллий мусулмонлар жамоасининг доимий аъзосига айландим».
Хозрги кунда Шотладияда 50 000 нафар мусулмон истиқомат қилади, бу аҳолининг бир фоизидан ҳам камдир. Бошқа ҳисобларга кўра мусулмонлар сони 90 000 ташкил қилади. Ушбу 30та масжид мавжуд бўлган мамлакатда мусулмонлар сон жихатидан иккинчи диний гуруҳ ҳисобланадилар.



