Замонамизнинг атоқли мусулмонлари: Дастин Краун
«Замонамиз атоқли мусулмонлари» лавҳасининг навбатдаги қаҳрамони – Дастин Краун. Фаол ва муваффақиятли муслим Ummah Wide номли рақамли медиа стартапнинг асосчиси ва бош муҳаррири.
Унинг сайти глобал, исломий, динлараро ва умуминсоний сарҳадларни қамраб оладиган тарих ва маданият мавзусига бағишланган.
Дастин – охирги 12 йил мобайнида АҚШ, Мексика ва Ганада йигирма бештадан ортиқ турли нотижорат ва ижтимоий ташкилотлар билан иш олиб борган ёзувчи, жамоат ташкилотчиси, дилкаш стратегдир. Унинг асарлари кўпгина нашрларда чоп этилган бўлиб, ҳозирда ўзининг илк асарлари «Decolonizing the Heart» ва «Decolonizing Whiteness» устида иш олиб бормоқда.
Ҳозирги кунда Дастин АҚШнинг энг катта Ислом ташкилотининг раҳбари ва яқинда Ummah Wide устида иш бошлади. Ummah Wideнинг асосий мақсади ташкилотчи, муаллим, рассом бўлган атоқли мусулмонларни бирлаштириш орқали америкалик жамоада бирдамликқа эришишдир. UW етакчиларни ривожлантиради ва маънавий, ижтимоий, иқтисодий тармоқларда фаолиятларини ташкил қилиш орқали мусулмон жамоалари тизимларини мустаҳкамлаш бўйича иш олиб боради.



