Германия ташқи ишлари вазирлиги рахбари: Дин – тинчлик йўли.

Германия ташқи ишлари вазирлиги рахбари:   Дин – тинчлик йўли.

Германия пойтахтида биринчи мартта ташқи ишлар вазирлиги бошчилигида, Европа, Осиё ва Африкалик турли диний жамоалар иштирокидаги конференция ўтмоқда.
Тадбирда, ташқи сиёсат идораси рахбари Зигмар Габриэл ишрок этмоқда.

“ Тинчликни асрашда динларнинг маъсулияти” номли конференция очилишида қилган нутқида у, дунё динлари ва диний хизматчиларнинг тинчликни асраш йўлидаги хизматлари беқиёслигини такидлади.
“ Барча динларнинг тинчликда яшаш тарафдоридир. Лекин охириги йилларда диндан сиёсий режаларини амалга ошириш ва зўравонликларини оқлаш учун фойдаланиб келинмоқда. Айни дамда, дин тарафкашлик, радикаллашув ва низоларни авж олишига хизмат қилмаслиги керк.
Такидлаш жоизки, конференциянинг асосий мақсади турли давлатдаги дин вакилларининг бевосита фикр алмашинувини ташкил қилишдир.
Конференцияда Европа, Осиё, Африкалик хамда яқин Шарқдан келган юздан ортиқ уламолар иштирок эдилар.

back to top