Мусулмон давлати олимпия ўйинларини ўтказишга даъвогарлик қилмоқда.
Озарбайжон 2028 йил Бакуда олимпия ўйинларини ўтказиш учун ўз номзодини қўйиши мумкин деди, Озарбайжон ёшлар ва спорт вазири.
Унинг айтишича, Озорбайжон бир неча бор ёзги олимпия ўйинларини ўтказишга даъвогарлик қилган эди. Бироқ барча талабномаларга рад жавобини олган.
Интерфакс агентлиги хабарига кўра:
“ 2028 йилги олимпиада ўйинларига даъворгар номзодларни рўйхатга олиш 2020 йили бошланди.
Олимпия ўйинларини ўтказишга даъворгарлик қилиш қарорини Озарбайжон президенти қабул қилади. Бунинг учун биз ўз имкониятларимизни тахлил қилиб Олимпия ўйинлари ўтказиш талабларини хисобга олган холда таёргарлик кўришимиз керак” деди Рагимов.
12 майдан 22 майгача Бакуда, IV Исломий бирдамлик ўйинлари ўтказилди.
Мусобақада 50 дан ошиқ давлат спортчилари иштирок этишди. Исламиада якуний хисобига кўра Озарбайжон жамоавий хисобда биринчи ўринни эгаллади.



