Мусулмон футболист терактдан жабр кўрганлар учун £ 50минг миқдорида маблағ ажратмоқчи

Мусулмон футболист терактдан жабр кўрганлар учун  £ 50минг миқдорида маблағ ажратмоқчи

Чемпионат.com ҳабар беришича инглиз «Манчестер Сити» футбол клуби ярим ҳимоячиси Яя Туре ва унинг агенти Дмитрий Селюк Манчестерда содир этилган теракт туфайли жабр кўрганларга £ 100 минг миқдорида (€ 116 минг) моддий ёрдам бермоқчи.

«Туре ва мен ёрдам бериш ниятидамиз. Бугун эрталаб у мендан нима бўлгани ҳақида ва нима қилишимиз мумкинлиги ҳақида сўради. Манчестерликмилар ёки йўқми бундан қатъий назар ушбу дахшатли фожеадан зарар кўрганларга ёрдам сифатида £ 50мингдан маблағ ажратишга қарор қилдик», - деб Sky sports Селюк сўзларини такрорлади.

Теракт душанба куни кечки пайт концерт вақтида содир этилди. Сўнги маълумотларга кўра «Манчестер Арена»да 22 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган, 120 нафари эса жароҳатланган.

«Манчестер Сити» ва Кот-д'Ивуара терма жамоаси ярим ҳимоячиси Яя Туре мусулмондир. Асек номли абиджан клуби академияси битирувчиси инглиз клубида 2010 йилдан бери ўйнаб келмоқда.

Илгари у Бельгиянинг «Беверен», Украинанинг «Металлург», Грециянинг «Олимпиакос», «Монако» ҳамда Испаниянинг «Барселона» жамоалари учун ўйнаган эди.

Туренинг ютуқларига 2009 йил чемпионлар Лигасидаги, Суперкубок УЕФА-2009, Жаҳон клублар чемпионати-2009, Испания чемпионати 2009- 2010, Англия чемпионати 2012- 2014 ҳамда Греция-2006даги ғалабалари киради.

У Кот-д'Ивуара терма жамоасида 2004 йилдан ўйнашни бошлаган. Жаҳон чемпионатлари ва Африка Кубокларида ҳам ўйнаб келган. 2015 йил Минтақавий турнир ғолибидир.

back to top