Бу йил Рамазонда миллионлаб Яманликлар оч қолмоқдалар

Бу йил  Рамазонда миллионлаб Яманликлар оч қолмоқдалар

Мусулмон дунёси ифторлик зиёфатлари билан Рамазонни қарши олаётган бир пайт, икки йил давомида уруш бўлаётган Ямандаги миллионлаб аҳоли ўткир озиқ-овқат танқислигидан азоб чекяпти.

Хайрия агентликлари маълумотларига қараганда, доимий равишда 17 миллион Яманлик оч қолмоқда, БМТнинг баённомасига кўра ушбу вазият «дунёдаги йирик гуманитар кризис»дир.

Анъанага кўра мусулмон дунёсида Рамазон ойи - фаол савдо-сотиқ ойидир, аммо Яман савдогарлари қилган фойдалари билан мақтана олмайдилар.

«Ўтган йилга нисбатан савдо даражаси кескин тушиб кетган. Йилдан йилга ҳолат ёмонлашиб бораяпти», - дейди Ҳодейда шаҳри портининг савдогари Яҳё Ҳубар (Yahya Hubar).

Декабр ойида ЮНИСЕФ Яман стастистикасини чоп этти, унга кўра мамлакатда 2 миллион нафар болалар очликдан азоб чекмоқда, хар ўн дақиқа ичида эса даволаш мумкин бўлган касаллик туфайли 5 ёшга тўлмаган бола ҳаётдан кўз юммоқда. Бундан ташқари аҳоли вабо эпидимияси билан тўқнашуви натижасида 29 минг Яманлик касалланди. Аҳолининг кўп қисми машаққат билан озиқ-овқатга етишмоқда, шу боис бу инсонлар мусулмонлар учун одат бўлган байрамона ифторликлар ҳақида орзу ҳам қилмайдилар.

«Аҳволимиз жуда оғир. Неча ойлар давомида бизга маош берилмайди. Керакли нарсаларни топиш қийин, нархлар жуда баланд. Озиқ-овқатларга қараймизу лекин сотиб ололмаймиз», - дейди Ҳодейда шаҳрида яшовчи Набил Иброҳим (Nabil Ibrahim).

«Мисли кўрилмаган фожеа»

«Мисли кўрилмаган масштабдаги фожеа» туфайли зарар кўрган Яманга ёрдам сифатида БМТ $2,1 милиард миқдорида пул талаб қилмоқда, аммо ҳозирда ушбу маблағнинг фақатгина ярми йиғилган.

«Ҳодейда аҳолиси фожеавий аҳволда қолган. Рамазон кириб келди, одамлар эса давом этаётган уруш туфайли маошсиз, электр қувватисиз жазирама иссиқда сувсиз қолганлар»,- деб ҳабар берди хайрия фонди фаоли Содиқ ал-Саиди (Sadeq Al- Saeedi) .

Яман илгари ҳам минтақанинг энг камбағал давлатларидан бири хисобланар эди. БМТ таъкидлашича, ҳозирда хуситлар ва араб каолицияси ўртасида юзага келган можаро 10 минг нафар инсон ҳаётини олиб кетти ҳамда мамлакатни очликда қолдирди. Шунингдек соғлиқни сақлаш соҳасига ҳам жиддий зарар келтирди, кўплаб касалхоналар снарядлар туфайли вайрон бўлган, қолганлари эса уруш натижасида ёпилган. Май ойида мухолифат кучлари томонидан тутқунликда турган Яман пойтахти Сана шаҳрида, ўнлаб инсонлар ҳаётини олиб кетган вабо касаллиги юзасидан фавқулотда холат эълон қилинган.

back to top