Қайси юртда мусулмонлар 23 соатдан кўп рўза тутяпти?
Британиянинг The Independent нашри мусулмонлар энг узоқ вақт рўза тутаётган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди.
Бу йилги Рамазон Лапландия, Финляндия, Швеция каби Скандинавия мамлакатларида қуёш фақат бир соатгагина ботадиган пайтга тўғри келди.
Нашр мухбири Финляндия шимолида, Рамазон даврида кун 23 соатдан кўпроқ вақт давом этадиган юртда яшайдиган мусулмон оила билан суҳбатлашди.
«Бизда саҳар пайти жуда эрта – 01:35 да киради, қуёш эса 00:48 да ботади. Шунинг учун рўза 23 соату 5 дақиқа давом этади. Бангладешда яшайдиган дўстларимиз, қариндошларимиз бизнинг 23 соатдан кўп рўза тутишимизга ишонгилари келмайди», дейди оила раҳбари Муҳаммад.



