Мусулмонлар вайрон этилган насронийлар монастирини тиклашда кўмаклашдилар

Мусулмонлар вайрон этилган насронийлар монастирини тиклашда кўмаклашдилар

Мусулмон фаоллари Ироқнинг Мосул шаҳри теварагидаги вайрон қилинган насронийлар монастирини тиклашда кўмаклашдилар.

ИШИД томонидан ишғол этилган Ал-Араби туманида истиқомат қилувчи ёшлар жиддий талофат етган авлиё Георгий дайрининг биносини таъмирладилар. 

Халдейларнинг католик оқимига мансуб насроний эҳром, экстремистлар томонидан ишғол қилинган даврда вандализм харакатларига учраган. The Independent хабарларига кўра монастирнинг гумбази шикастланган, деразалар синдирилган, хоч олиб ташланган эди.

«Бу Ироқ насронийларники ҳамдир» номли Facebook’даги постда мусулмон фаоллари «Мосул бизларники бўлганидек, сизларники ҳамдир» ва «бизнинг кучимиз – бизнинг фарқлилигимиздадир» деб ёздилар.

Дунёнинг хар бир бурчагидан мусулмонларнинг насронийларга нисбатан биродарлик муносабатлари тўғрисидаги хабарлар келаяпти. Хусусан, яқинда Филлипиндаги Марави шаҳрига жангари-экстремистлар томонидан уюштирилган босқинчилик харакатлари пайтида муслима – тадбиркор ўз хаётини хавфга солиб қўл остидаги насронийларни қуролланган бандитлардан химоя қилди.

back to top