Исроил – Фаластиндаги гуманитар инқирознинг сабабчиси
Гуманитар масалалрни мувофиқлаштириш бошқармасида Урдун дарёсининг Ғарбий соҳили ва Ғазо секторининг Исроил томонидан ишғол қилиниши Фаластиндаги гуманитар инқирознинг асосий сабаби деб ҳисоблашади.
“Хаётнинг парчаланиши” номли ҳисоботида муаллифлар Фаластиннинг босиб олинган худудланинг инқирози асосан фуқаролар ҳимоясининг етарлиэмаслигидан келиб чиқади деб баён қилишган.
Хужжатда маълум қилинишича ахолининг энг заиф қатлами бу Фаластин болаларидир.
Бундан ташқари муаллифлар Фаластин арабларнинг уйлари ёппасига бузилиши тўғрисида хабар беришади.
Маъруза тузувчилари Исроилни хомийлар маблағи эвазига қурилган умумий нархи 730 000 долларни ташкил этадиган 300 иншоатларни бузиш ёки тортиб олишда айблашган.



