Оммавий ахборот воситалари нигоҳидан четда қолаётган терроризм
Табиийки, Ер юзидаги энг хавфли жой уруш булаётган минтақа ҳисобланади.
Энг бешавқат жанглар хозирги кунда Яқин Шарқ ва Афғонистондаги НАТО операцялари ўтказилаётган худудлардир. Айнан шу ерлардан тез-тез кўп сонли, биринчи навбатда тинч аҳоли орасидаги, қурбонлар тўғисида ҳабарлар келаяпти. Ўтган асрнинг 1985 йилдаёқ БМТ жойлардаги можаролар қурбонларнинг 95% тинч аҳоли ташкил қилади деб маълумот берган эди. Мана хозирги кунда ҳам оммавий ўлимлар тўғрисида ҳабар келади. Масалан, Сурияда 300 000, Ироқда эса 600 000 дан миллион нафаргача одам халок бўлган.. Аммо заминимизда ушбу кўрсаткичлардан ҳам зиёдроқ тинч аҳоли орасида қурбонлар булаётган минтақа мавжуд. Бунда гап мусулмон давлатлари тўғрисида эмас, умуман бошка қитъа - Лотин Америкаси тўғрисида бораяпти. БМТнинг гиёхвандлик ва жиноят бўйича бошқармаси (UNODC)нинг маълумотига кўра дунёнинг зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг учдан бири шу минтақада содир этилади. Масалан, 2001 йилдан 2014 йилгача бўлган даврда НАТО ўтказган операциялар вақтида 26 минга яқин одам вафот этган, Лотин Америкасининг биттагина давлатида - Гондурасда 67 мингта одам ўлдирилган. Бунда Гондурас аҳолисининг сони Афғонистонникига нисбатан уч баробар камлигини ҳам хисобга олиш керак. Қотилликлар бўйича етакчи - Венесуэладир. 2016 йилда 1000 одамга 90 қотиллик кўрсатгичи қайд этилган, бу эса дунё бўйича ўртача ҳисобдан 20 баробар кўпдир. Зўравонликнинг шундай катта курсаткичга кўтарилишининг сабаби оддийгина - яшаш даражаси ўта пастлигидир, одамлар зўравонлик қилишдан бошқа чора тополмаганидандир. Бу биринчи навбатда ёшларга таалуқли. Ёшлар балоғатга етмасиданоқ кўп сонли жиноий тўдалар аьзолари қаторига киришади ва бошқа жиноий тўдалар аъзоларига “ов” бошлайдилар. Бунда маҳаллий аҳоли ва сайёҳларни ўғирлаб кетишдан ҳам тап тортишмайди. Бу ҳолат «ғайри мунтазам уруш» номини олди ва унда хар ҳил баҳолаш бўйича 140 мингача одам вафот этди - асосан ўсмирлар ва ёш эркаклар. Бу Яқин Шарқ ва унинг атрофи худудида вафот этганлар сонидан анчагина кўпдир, аммо «жамоа фикри» бу урушни сезмайди ва фақатгина фавқулотда вазиятларда тилга олади. Масалан, Касерио-ла- Бомбада бўлган хунрезликда 2011 йилда жиноятчилар қўлидан 29 нафар, жумладан болалар, дунёдан кўз юмган. Ўлдирилганларнинг боши танасидан жудо қилинган эди, улар яшаган уйларнинг деворларида эса қон билан огохлантиришлар ёзилган эди. Бир тахмин бўйича наркотикфурушлар орасидаги можаро қурбонлари бўлса, бошқаси таҳминга биноан эса бир тўданинг бошлиғини полиция хибсга олганлиги учун ўч олиш сифатида қотиллик содир этилади. Шу тарзда жиноятчилар хукуматга, аслида улар вазиятни бошқаришини ва истаганларини қилишларини намоиш этмоқчи бўладилар. Яна бир ходиса бу 2014 йил «Мисс Венесуэла» си Моника Спир ва унинг турмуш ўртоғи Генри Берриларни ўлдирилишидир. Уларни ўмармоқчи бўлишган. Улар қуролли қаршилик кўрсатишгач эса отиб ташлашган. Мутаҳасисларнинг фикри бўйича Лотин Америка жиноий тўдалари ва Яқин Шарқдаги ИШИД ва Ал-Қоида каби гуруҳларнинг мақсадга етиш асносида зўравонлик усулларидан фойдаланишлари ва атрофдагиларга бўлган муносабатларида ўхшашлик кузатилмоқда. Икковининг ҳам таркиби ҳаётда ўз ўрнини топаолмаган, яшаш тарзидан қониқмаган ва ривожланишдан маҳрум бўлган ёшлардан иборат. Бу жиноий гуруҳланинг фарқи фақатгина Яқин Шарқдагилар Ислом шиорлари остига беркиниб, ўз жиноятларини дин орқали оқлашмоқчи бўлишларидир.



