Трампнинг Исроилга ташрифи ёки Фаластиннинг Америка ОАВ нигоҳидан ғойиб бўлиши
Бир кечада Трамп гўёки нуфузли сиёсатчига айланиб, Исроил бўйлаб 27 соатлик сафари билан кўплаб таҳлилчиларни қизиқтириб қўйди.
New York Times Исроилнинг собиқ сиёсий маслаҳатчининг сўзларини қайтариб, Трампни “Дунё етакчилари ичида Либераче” деб ном берди. Бунда у, 1950-1970 йилларда дунёда энг кўп маош олган артист, “Мистер Шоу” дея ном олган америкалик ёрқин пианиночи ва конферансье Владзиу Валентино Либераче (Władziu Valentino Liberace)ни назарда тутган.
Трампнинг “мураккаб” шахсиятини тушуниш илинжида New York Magazine Online интернет нашриёти Американинг Исроилдаги собиқ элчиси Дэн Шапиро (Dan Shapiro)га таяниб: “Ёки Трампнинг ташрифи мазмунсиз бўлди ёки у “кутилмаган даражадаги илғамас нозиклик” билан бўлажак тинчлик музокараларга замин яратиб кетди” деб хабар беради.
Трампга, унинг оиласи, хулқ-атвори, имо-ишораларига ҳамла қилишда чўққиларга етган Американинг “либерал” ОАВлари унга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишмоқда. Ҳатто унинг Байтал Ҳалилга кириб Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос билан учрашувини ичига олган Исроилга қилган қисқа ташрифини таҳлил қилишга уринишмоқда.
New York Times ёзишича: “Ўз нутқида Трамп исроилликларнинг ҳис-туйғуларига шу даражада дўстона ва эътиборли бўлганидан, ўнг қарашларга эга бўлган Исроил парламентарийлардан бири уни нутқини “сионист мафкураси”нинг ёрқин ифодаси деб ҳисоблади”.
Фаластинликларнинг ҳис-туйғуларига келганда эса, улар Трампнинг атрофидагиларда, табиийки New York Timesда ҳам ва бошқа етакчи ОАВларда ҳам ўз аксини топмади.
Бошқа томондан Washington Post ҳамон нуқсонларни қидирмоқда, табиийки Трампнинг икки томонга тенг ёндашмаганлигида эмас, балки Исроил мустамлакачиларга нисбатан хақоратли тусда бўлмаганмикан ёки фаластинликларни камситишларини танқид қилмаганмикан дея.
Америка Президенти “сионист мафкураси”ни унинг ўнг кўринишида (масалан, у умуман Фаластин давлатини тилга олмади) қабул қилишига қарамасдан, у барибир Холокост миллий мемориалдаги чиқиши керакли даражада таъсирли бўлмаганлиги учун Washington Postни қониқтирмади.
Исроил Холокост миллий мемориалнинг меҳмонлар китобида қолдирилган ёзуви ғалати − тантанали, кибрга тўла ва бутунлай катта ҳарфлар билан битилган: “МЕН УЧУН ЎЗ ДУСТЛАРИМ БИЛАН БУ ЕРДА БЎЛИШ КАТТА ШАРАФ. АЖАБЛАНАРЛИ ВА УНУТИЛМАС”.
Бу сўзлар тўплами ва унинг услубини қандайдир ҳақорат деб ҳисобланмоқда. Ундан фарқли ўлароқ собиқ президент Обама узунроқ шарҳ қолдирган эди. Унда: “Буюк хатарлар ва умидлар, урушлар ва курашишлар замонида, биз ёвузликка қарши инсоннинг салоҳияти ҳамда бизнинг вайронадан қайта тикланишимиз ва дунёмизни қайта қуримиз ҳақида шундай кучли эслатмага эга бўлиш бахтига муяссар бўлдик”.
Унда ҳам, ҳозир ҳам Washington Post бу ёзилган матнни тарихий негизини текширишга ва унинг бор иккиюзламачилигини топишга ҳаракат қилмаган. Агар газета фаластинликлардан сўраганда, Обаманинг сўзлари бошқа маънога эгалигини билиб оларди.
Дарҳақиқат, уларнинг кўзи билан қараганда, қаерга қарамагин, ҳар ерда “ёвузликка қарши инсоннинг салоҳияти” белгиларини кўрамиз: асосан уларнинг ерида қурилган 600 километрли Исроил девори; ҳар ёққа ёйилган юзлаб ҳарбий назорат шаҳобчалари; уларнинг ҳаётининг ҳар жабҳасини назорат қилувчи, ҳар томонлама сиқувчи ҳарбий мустамлака; баҳайбат ҳарбий куч босими остида – муқаддас Байтал Ҳалил ва ал-Қудс шаҳарлари ҳамда ишғол қилинган Шарқий Қуддус, суд ва терговсиз, айблов тақдим қилинмасдан, зиндонбанд этилган минглаб Фаластин пешволари. Пировардида, қамал, тугалмас уруш, кундаги инсонларнинг ўлими, маъносиз вайронагарчилик.
“Сионист мафкура”га бунинг аҳамияти йўқлиги туфайли, Американинг етакчи ОАВларга ҳам бу аҳамиятли эмас.



