Туркия Қатар билан тинчлик ўрнатишга даъват қилмоқда

Туркия Қатар билан тинчлик ўрнатишга даъват қилмоқда

Туркия раҳбарияти араб режимлар коалицияси ва Қатар ўртасида содир бўлган можаросига кескин салбий муносабат билдирди. Уни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди ва бунинг учун ўз воситачилик хизматларини таклиф қилди.

Можаро туфайли Туркиянинг безовталиги тўғрисида дастлаб ТИВ раҳбари Мевлют Чавушоғлу баён қилди. Юзага келган вазиятдан чиқиш учун музокаралар олиб бориш, мавжуд бўлган муаммоларни тинч йўли билан ҳал этиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. «Қатар атрофида юзага келган вазиятни барқарорлаштириш учун Туркия имкон қадар ўз ҳиссасини қўшади», деди у.

Туркия Президентининг матбуот котиби Иброҳим Калин араб давлатларини Қатарга қарши тутган ҳаракатларини қоралади ва унга қарши илгари сурилган айбловлар далилларга асосланмаган, деган фикрни билдирди. У: «Минтақа йирик сиёсий-иқтисодий ва гуманитар муаммолар, улардан, энг муҳими, терроризм билан тўқнашган бир пайтда давлатлараро муносабатларнинг баҳоланиши асоссиз ёки чалғитувчи маълумотлар асосида эмас, балки ҳамжиҳатлик ва бирдамлик аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши даркор», деб таъкидлади.

Туркия раҳбариятидан маълум бўлишича, Ражаб Тойиб Эрдўған Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ал Тани, Қувайт амири Сабаҳ ал Аҳмад ас-Сабаҳ ва Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул Азиз Ал Саудлар билан телефон орқали суҳбат қилди.

Ушбу можарода Туркия расман ярашиш ва тенгқарашлик позициясини эгаллашга ҳаракат қилаётган бўлса-да, Иброҳим Калиннинг баёнотлари очиқ-ойдин Қатар ва унга қўйилаётган айблардан ҳимоялаётгани тўғрисида гувоҳлик беради.

Айбловларга тўхталадиган бўлсак. Баъзи ОАВ томонидан киритилган аниқликдан маълум бўлдики, Қатарга Ал-Қойида ва Эронга моил бўлган кучлар билан бир вақтни ўзида ҳамкорлик қилишида айбловнинг асосий омили, бу Суриядаги қамалдан икки ёқлама сунна ва шиага мансуб инсонларнинг олиб чиқиш тўғрисида тузилган битимдир. Иккита ашаддий душман бўлмиш, таркибида Ал-Қойида бўлган, Хайят Таҳрир аш-Шам ва Эронга моил Хезболла каби тузилмалар ўртасидаги битим Қатарнинг воситачилиги ёрдамида тузилди. Айтиб ўтиш жоизки, Қатарнинг саъй-ҳаракатлари инсонпарварлик мақсадларини кўзлаб амалга оширилган. Бу билан БМТ, мақтов билан кўкка кўтарилган халқаро ташкилотлар ёки Қатарга бойкот эълон қилган араб мамлакатлар эплай олмаган ишни уддалади. Эрон билан қандайдир битим тузишни номақбул деб топишни тушунса бўлади, агарда бу Сурия исёнчиларини унга ва унга алоқадорларга қарши курашишига ва қуршовга тушиб қолган сунний анклавларни ҳарбий йўл билан қамалдан озод этиш муаммосини ечишга самарали ёрдам берса. Лекин бу нарсалар қилинмаган ҳолатда қийналган ва очликка дучор бўлган тинч аҳолини қутқаришга кўмаклашишганга қарши айблов эълон қилиш ажаблантиради.

Эрдўған тарафдорлари орасида, Туркияда ҳамда бутун дунёда ҳукм сураётган кайфиятга келсак, улар томонидан бу ҳаракатлар АҚШ ва Исроил босими остида Туркиянинг араб дунёсидаги тутган мавқеига путур етказиш деб қаралаяпти.

Бироқ расмий Анқара Қатарнинг араб рақибларига қарши адоватли ўринни тутмайди. Бу ҳолатни юзага келтирганлар ва можаро янада авжига олишни истаганлар Туркиядан айнан шундай ҳаракатларни кутаётгани тушуниб турибди. Туркия бу ҳолатда бир-бирига душман бўлиб қолган араб ҳамкорларини яраштириш учун бор имкониятини ишга солиши табиийдир.

back to top