Араб иттифоқи Қатарга бўлган қатор талаблар рўйхатини тузди

Араб иттифоқи Қатарга бўлган қатор талаблар рўйхатини тузди

The Wall Street Journal ҳабар беришича Қатар билан дипломатик муносабатларни узиб ташлаган араб давлатлари муносабатларни тиклаш учун Дохага нисбатан қатор талаблар рўйхатини тузмоқда.

Нашриёт маълумотларига қараганда, ушбу рўйхатда - Қатар томонидан «экстремистик гуруҳ»ларни моддий таъминлашни ва «Мусулмон биродарлар» ассоциацияси сиёсий раҳбарияти билан алоқани узиш талаби ҳам қўйилган.
Шунингдек Саудия Арабистони ва БАА ҳамда уларнинг ҳамкорлари «Al Jazeera» телевизион эшиттириши ҳажмини қисқартиришни талаб қилмоқдалар.
Ҳабар берилишича рўйхат тузиш жараёни яқин кунларда ўз ниҳоясига етади.
Қатарга ўнга яқин мамлакатлар бойкот эълон қилишган эди улар: Саудия Арабистони, Миср, Бахрайн, БАА, Яман, Ливия, Малдив ороллари, Маврикий, Мавритания. Ушбу давлатлар Қатар билан дипломатик алоқаларни узиб, уни ИШИД ва «Ал-Қоида» террористларини қўллаб - қувватлаш ҳамда араб давлатларидаги ички сиёсатни дестаюилизация қилишда айладилар. Кейинчалик Иордания ҳам Қатар билан муносабат даражасини пасайтирди. Туркия эса аксинча Қатарни қўллаб - қувватлади.

back to top