Насроний эски Рамазон ананаларини қайта тикламоқда

Насроний эски Рамазон ананаларини қайта тикламоқда

Мана 14 йил мобайнида Марокашлик насроний мусулмон юртдошларини Рамазон ойида сахарликка уйғотиб келмоқда.

Одамларни сахарга уйғотадиганларни Марокашда «месахарати» деб атайдилар. Ушбу анъана жуда узоқ тарихга эга бўлиб, пайдо бўлиши электроэнергия, қўнғироқли соатлар ва уяли алоқа воситалари мавжуд бўлмаган даврларга тўғри келади. «Месахарати»лар кўчаларда дўмбира чалиб мусулмонларни сахарликка уйғотишар эди, деб Al Arabiya ҳабар бермоқда.
Мишел Айюб исмли насроний кўнгилли равишда Рамазон ойининг хар тонгида кўчаларни дўмбира билан кезиб чиқади. Унинг сўзларига қараганда илгари «месахарати»лар кўп бўлган, ҳозирги кунга келиб ушбу анъана эскирган, эндиликда фақат у Акка шаҳри теварагидаги қишлоқ аҳолисини сахарликка уйғотиб келмоқда.
Айюб кечаси соат 1 дан 4гача кўчаларни айланиб одамларни уйғотиб чиқади, аҳоли эса ўз навбатида унга миннатдорчилик билдириб меҳмонга чақирадилар ва ҳаққига дуо қиладилар.

back to top