Туркия Покистондаги роҳинья болаларини ўқитмоқда

Туркия Покистондаги роҳинья болаларини ўқитмоқда

Туркиянинг диний ишлар бошқармаси (Диянет) Покистонда яшовчи 4 000га яқин роҳинья қочқин болалар ўқишини таъминламоқда.

Унинг кўмагида Бирмалик мусулмон - қочқинларнинг кўп қисми яшаб келаётган Карачи шаҳридаги Коранги ва Малир туманларидаги мактаблар фаолият кўрсатмоқда.
Болаларни диний фанлар, математика, инглиз ва урду (махаллий аҳоли тили)га ўқитадилар. Болаларни дарсларга бориши ва керакли китоблар билан таъминлаш Диянет томонидан текинга амалга оширилади.
Бу ерда роҳинья болалари учун Диянет томонидан жами 100та таълим дастурлари ташкил қилинган.

back to top