Исландиялик мусулмонлар 22 соатлик рўзадан мамнунлар

Исландиялик мусулмонлар 22 соатлик рўзадан мамнунлар

Исландия орол-давлатида рўза вақти 22 соатни ташкил қилади.

Мамлакатда жами 1500 нафар мусулмон истиқомат қилади, ифторлик вақти ярим тунга, сахарлик эса кечаси соат иккига тўғри келади. Шундай қилиб овқатланиш ва таровеҳ намозини ўқишга атиги икки соат вақт қолади.
Рейкьявик масжидларида Рамазон ойи давомида тунда ифторлик ўтказилади. Исландия ислом фонди биносида фаолият юритувчи масжидда ярим тунда юзлаб диндорлар тўпланадилар. Соат 23:48да азон айтилади ва оғиз очиб намоз ўқилади, сўнг биргаликда ифтолик қилинади.
«Рўза вақти қандай узун бўлмасин мусулмонларга қийинчилик сезилмайди, чунки улар биргаликда рўза тутадилар. Бу ерда биз бир оиладекмиз. Тонга мусулмонлар бу ерга келиб таом пиширадилар, Қуръон ва намоз ўқийдилар. Улар ифторлик ҳақида ўйламайдилар ҳам. Биринчи уч кунлик бироз қийинчилик туғдириши мумкин, кейин эса одам ўрганиб қолади», - Марокашлик имом Абдулазиз Увланининг сўзларини «Анадолу» агентлиги келтирмоқда.
Исландияда яшовчи Покистонлик Имрон Хусайин сўзларига қараганда бу ердаги диндорлар соати узунлигига қарамасдан рўза тутишни жуда хуш кўрадилар.
Исландияда мусулмонлар аҳолига нисбатан 0,5% (330 минг нафар) ташкил этадилар. Мусулмонларнинг асосий қисми муҳожирлардир.

back to top