Европа шаҳарларида терроризмга қарши мусулмонлар марши ўтказилади

Европа шаҳарларида терроризмга қарши мусулмонлар марши ўтказилади

8 июлдан 14 июлга қадар терактдан жабр кўрган европа шаҳарларида жумладан, Брюссел, Лондон, Берлин ва Парижда терроризмга қарши мусулмонлар марши ўтказилади.

Тадбирда фуқаролик жамияти вакиллари, машхур маданият арбоблари ва олимлар иштирок этиши режалаштирилмоқда. Марш Парижда бошланади. Сўнг қатнашчилар автобусда Берлинга йўл оладилар. Германия пойтахтида мусулмонлар ГФР канцлери Ангела Меркел билан учрашуви режалаштирилган. Сўнгра фаоллар Брюсселда маршни давом эттирадилар. Кейин эса акция Лондонда ўтказилади. Тулузада 2012 йилнинг март ойида ҳужумга учраган яҳудийлар мактаби олдида намоз ўқилади. Акция Ниццада 14 июлда содир этилган ва оқибатда 86 нафар инсон ҳалок бўлган теракт бир йиллиги санасида якунланади. Ушбу мемориал акцияда Франция президенти Эмманюэл Макрон ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

back to top