Лондонликлар мусулмонларни гуллар билан қўллаб - қувватладилар

Лондонликлар мусулмонларни гуллар билан қўллаб - қувватладилар

Финсбери Парк масжиди олдида содир этилган босқин юзасидан Лондон аҳолиси мусулмонларга ҳамдардлик акцияси уюштирди.

Юзлаб Лондонликлар мусулмон ватандошларига бирдамлик ва ҳамдардлик билдириш мақсадида масжид олдида йиғилдилар. Улар мусулмонларга гуллар ҳадя қилдилар.

Акцияда турли хил дин вакиллари ва динга ҳеч қандай алоқаси йўқ инсонлар ҳам қатнашдилар.

back to top