Таниқли продюссер Голливуднинг мусулмонлар ҳақидаги тасаввурини ўзгартиради

«Бир мусулмон ва яҳудий ресторанга кирдилар...» - ушбу жумла эскириб кетган латифанинг бошига ўхшайди, аммо Ахмос Хассан ва Давид Штерн учун бу кўп йиллик дўстликларидан бир парчадир.
Хассан Америкалик мусулмон продюссер, яҳудий Штерннинг юридик кўмагида ўзининг хусусий продюссерлик Chariot Entertainment номли, мусулмонлар ҳаётини ижобий тарафдан ёритиб берувчи фирмасининг фаолиятини бошламоқда.
Хассан унинг ижод махсуллари Голливуддаги мусулмонлар образини - одатда улар террорчи ёки хайдовчи, тубдан ўзгартира олишига умид қилади. Продюссер одатий бўлиб қолган тасуввурларни йўқ қилиб, томошабинларга мусулмонларнинг асл ҳаёт тарзини кўрсатиб беришга харакат қилади.
«Мен доимо ўз ижод махсулимни чиқаришни орзу қилар эдим, аммо бу тижорат нуқтаи назаридан самарали эмас эди. Мусулмончилик мавзуси томошабинлар учун аҳамиятли эмас эди, - деб Hollywood Reporterга берган интервьсида таъкидлаб ўтди. - Ҳозирда эса ушбу мавзу нафақат кино индустрияси балки америка томошабинлари учун ҳам қизиқарлидир».
Хассан ва Штерн ўтган йили, Дональд Трампнинг исламофоб даъватлари авжига олишни бошлаганда ушбу компанияни ташкил қилишни мақсад мақсад қилган эдилар.
Ҳозирги кунда ташкилотчиларнинг дўстлари ва ҳамкорлари инвесторларни Chariot Entertainmentga жалб қилмоқдалар.