Ҳалок бўлган америкалик мусулмон аскарнинг отаси Доналд Трампнинг “Мусулмонлар таъқиқи”ни танқид қилди

Ироқдаги жанглар жараёнида ҳалок бўлган америкалик мусулмон аскарнинг отаси Президент Доналд Трампнинг қайта ишланган мусулмонларга нисбатан таъқиқ режасини чеклаш бўйича федерал судянинг қарорини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Голд Стар адвокатлик фирмаси вакилларининг айтишича Хизр Хон ўз баённомасини Округ Апелляция судларининг Сан Франсискодаги 9-йиғилишида тақдим қилган. Аппеляция ишларига АҚШ округ судяси Дерек Ватсон бошчилик қилмоқда.
Хизр Хоннинг ўғли Ҳумоюн хон Ироқда ҳудкуш томонидан 2004-йилда ҳалок этилган Мусулмон АҚШ армияси капитани эди. Ҳумоюн умрбод Бронза Юлдузи ва Қирмизи Юрак орденлари билан тақдирланган эди.
Ўтган йилги Миллий Демократик Конвенция давомида Хизр Хон ҳалқ эътиборини ўша пайтдаги Республикачилар номзоди Трампнинг Мусулмонларга қарши лойиҳасига қарата олган эди.
Ўшанда Трамп твиттерда ҳалок бўлган аскарнинг отаси унга “жохилларча хужум” қилганини айтганди.
Қасамёдидан бир неча кун ўтгач, Трамп аҳолисининг катта қисмини мусулмонлар ташкил қилувчи етти давлатга нисбатан виза беришни бекор қилиш хақида маъмурий буйруқ берган эди. Федерал судя унинг бу буйруғини Феврал ойида чеклаб қўйди.
Март ойида эса Трамп олти Мусулмон давлати ахолисига виза беришни чеклаш хамда АҚШнинг қочоқларни қабул қилиш дастурини вақтинчалик тўхтатиш хақида кейинги фармонини чиқарди.
Ватсон Гавайи штати “таъқиқ”ни судда кўрилишини таълаб қилганидан сўнг Трамп фармонининг ижросини тўхтатиб қўювчи қарор чиқаришга мажбур бўлди.
Гавайи расмийлари “бу сиёсат Мусулмонларни тахқирлашини ва давлатнинг туризм салоҳиятига жиддий зарар келтиришини” билдириб ўтдилар.
“Суд бўлгунига қадар судянинг вақтинчалик қарори муддатини узайтириш, икки ой давом этган “ташвишли вазиятлардан” сўнг, АҚШ мусулмонлари конституциявий хуқуқларини кафолатлайди”, - дея таъкидлайди Гавави расмийлари.
Абдулатиф Иргашев таржимаси