Қозоғистон масжидларининг минораларидан фавқулотда вазиятларни эълон қилинадиган бўлди

Қозоғистон қутқарувчилари фавқулотда вазиятлар ҳақида эълон қилишнинг янги тизимини ишга туширмоқдалар.
Бундан сўнг аҳоли фавқулотда вазиятлар ҳақида масжид минораларидан ҳам эшитишлари мумкин. Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги фавқулотда вазиятлар Қўмитаси ҳабар беришича, ушбу тизим мамлакатнинг жанубий қисмида кенг қўлланилмоқда. “Ушбу тизимнинг ишга туширилишига сабаб хар бир туманда масжид мавжудлигидир. Мисол учун, биргина Шарқий Қозоғистон туманининг ўзида 204та масжид мавжуд. Шу сабали улардан фавқулотда вазиятлар ҳақида ахолини хабардор қилиш учун ҳам фойдаланиш бизга самарали кўринди. Масжидларга фавқулотда вазият ҳақида маълумот келиши биланоқ улар хақида овоз чиқарувчи мослама ёрдамида бир неча маротаба эълон қиладилар”, - деб Қўмита вакили Руслан Иманкулов таъкидлаб ўтди.