Қатар араб давлатларининг ултиматумига жавоб қайтарди

Al Arabia телеканали ҳабар беришича Қатар хукумати ўзларининг Қувайтлик вакили орқали Саудия Арабистонига 5 июлда тугайдиган ултиматумга жавоб қайтарди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони, БАА, Бахрайн ва Мисрнинг талаби 13та бўлимдан иборат. Дипломатик муносабатларни тиклаш учун Қатар Эрон билан “дўстлик” даражасини пасайтириши, ва тахмин қилинаётган террорчиларни молиявий қўллаб – қувватлашни тўхтатиши, Туркия харбий базасини ёпиши, “Ал – Жазира” сунъий йўлдошли телевизион ахборот тармоғини тўхтатиши ва қўшни давлатларнинг ички ишларига аралашишни бас қилиши керак.
Қатар Ташқи ишлар вазири Муҳаммад ибн Абдулло Тани бу шартлар тўғри келмаслигини такрорлади.
“Хар қандай шарт ҳам ҳақиқатга яқин ва бажарилиш имкони бўлиши керак, қўйилаётган талаблар эса бажарилиши мумкин эмас. Бу ерда гап терроризм ҳақида эмас, ОАВнинг эркинлигини чегаралашда, ҳамда суверенитетни бузилиши ва ички ишларга аралашишдир”, - давлатга қўйилган ултиматумни шундай изохлади.