Ислом ҳамкорлик ташкилотида ички можароларни бартараф этиш ҳақида йиғин бўлиб ўтади

10 июл санасида Абиджон (Кот-д’Ивуар) шаҳрида Ислом ҳамкорлиги ташкилоти вакилларининг Ташқи ишлар вазирлиги кенгашининг навбатдаги 44 – сонли сессияси бўлиб ўтади.
Йиғилишнинг асосий мавзулари қуйидагилардан иборат бўлади: давлатлараро алоқаларни сақлаб туриш, тинчлик ва тотувликни мустахкамлаш, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти аъзолари бўлмиш давлатлар ўртасидаги можароларни хал этиш, сиёсат, илм - фан, иқтисодиёт, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ўзаро таъсир ва ҳамкорликни чуқурлаштириш. Эслатиб ўтамиз, Ислом ҳамкорлик ташкилоти 1969 йилда ташкил этилган. Ҳозирда ушбу ташкилот 59та давлатни бирлаштириб, энг нуфузли расмий халқаро мусулмон ташкилотидир.