Исроил ноқонуний қишлоқлар қурилишини давом эттирмоқда

Исроил ноқонуний қишлоқлар қурилишини давом эттирмоқда

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху қамал қилинган Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Бейтар – Илитда яҳудийлар учун янги минглаб турар жойлар қурилиши бошланиши тадбирида иштирок этди.

“Исроилнинг хеч қайси даврдаги хукумати янги аҳоли турар жойлари қурилишига амалдаги хукумат каби катта куч сарфлаган эмас”, дейди Нетаняху, дея Анадолу нашриёти хабар қилмоқда.
Вазир шунингдек Бейтар – Илитни Қуддус билан бирлаштирувчи янги йўл қурилиши ҳақида ҳам маълум қилган.
Бейтар – Илит Урдун дарёсининг ғарбий соҳилидаги энг йирик яҳудийлар қишлоқларидан биридир.
Аввалроқ, Нетаняху Фаластин билан тинчлик шартномаси тузилган ҳолда ҳам ноқонуний қишлоқлар қурилиши тўхтатилмаслигини маълум қилган эди.
Исроил хукумати илк бора 1951 йилда фаластинликларнинг мулкини ўзлаштириб у ердаги аҳолини зўравонлик билан уйларидан хайдаб чиқарган эди.
Қамал қилинган Урдун дарёсининг ғарбий соҳилида қурилган биринчи яҳудийлар қишлоғи Кафар Атсиюн деб аталади.
1967 йилга қадар Урдун дарёсининг ғарбий соҳилида биронта ҳам яҳудий яшамаган. Аммо ҳозирги кунда уларнинг сони 420 минг, Шарқий Қуддусда эса 220 минг нафарни ташкил этмоқда.
Фаластинни озод қилиш ташкилоти ушбу ноқонуний қурилмаларни Исроил ва Фаластин яраштирувини амалга ошириш йўлидаги асосий тўсқин деб хисоблайди.
1967 йилда Исроил Шарқий Қуддусни қамал қилганидан сўнг, бу худудда 200 мингта яҳудийлар учун турар жойлар қурилган. Урдун дарёсининг ғарбий соҳилида эса яна 400 мингта бино қурилган. Халқаро нормативларга биноан барча яҳудийлар барпо этган қурилмалари ноқонуний хисобланади.

back to top