Нега аёллар ИШИДга қўшилмоқда?

Нега аёллар ИШИДга қўшилмоқда?

Суриядаги ИШИД жангариларини тизимли равишда йўқ қилиш тадбирлари кундан кунга юқори натижа бермоқда.

«IslamNews»дан  Yenicag.Ru хабар беришича, Мосул шаҳрини озод этиш жараёнида 20 нафар турли давлатлардан келган аёллар қўлга олинган. Улардан 4 нафари Германияда туғилган. Улар нафақат жангариларга турмушга чиққан, балки ИШИДнинг ахлоқни назорат қилиш полиция бирлашмасида ишлаганлар.

Spiegel журнали маълумотларига кўра, Мосул ва Раққада фаолият юритувчи бу полиция бирлашмасининг вазифалари аёллар террорчилар қонунларига биноан кийинишларини назорат қилишдан иборат. Тартибга кўра, тўлиқ ёпиқ кийим киймаган ёки паранжи остида пардоз қилган аёллар қамчи билан саваланади.

Муваффақиятсиз халифалик (жумладан, бундай ҳаёт тарзини афзал деб билувчи европаликлар) билан боғлиқ барча феноменлар аллақачон таҳлил қилиб ўрганиб чиқилган. Қандайдир мафкуравий рақиблар билан эмас, ўзи каби заифа аёл билан жангга кетаётган европалик аёлни нима бошқаради?

Россия ИИВ қошидаги Махсус Тадқиқотлар Маркази таниқли руҳшуноси, криминалисти, тиббиёт фанлари доктори, профессор Михаил Виноградов: “Европа фуқароларининг бундай ҳолатда ўзларини қандай тутишлари эркаклар ва аёллар ўртасида тубдан фарқ қилади, − дейди. − Эркакларни бу қадамга пул ва ҳукмдорликка интилиш етакласа, аёллар билан эса вазият мураккаброқ. Улар орасида ўз ватанида турмуш ўртоғи ёки севгилиси ташлаб кетган ва ўзларини қўярга жой тополмаётган аёллар бор. Улар оёққа туришлари мумкин бўлган ерга кетадилар, аммо у ерда ўзларига йўлдош қидирмайдилар, чунки у ерда уларга ким эътибор қаратишини кутиш лозим”.

Шундай қилиб, ўз шахсий ҳаётларини йўлга қўяолмаган ва бунинг учун қасос олгани ИШИД жангарилари орасига келган европалик аёллар, бу ерга жиддий рақобатни, яъни шу мақсадда келган юзлаб ёлғиз аёлларни кўриб импровизация қилишга мажбур бўлади. Бошқа аёлларга нисбатан жазо чораларини қўллашга интилишнинг мақсади, мутахассис фикрига кўра, тушунарлидир: фақат зулмкорнинг ўзи эмас, балки қолганлар ҳам азоб чекишлари шартдир.

“Бу ўз ўринларини тополмаган ва салбий тажриба орттирган жамиятга қарши ўзига хос исёндир. Улар ИШИДга кетаётганларида ўзларини керакли, тўлақонли ва эътиборда бўлишларига ишонган эдилар. Аммо улар қандай йўл билан бўлса-да четлаштириш лозим бўлган рақиблар ҳақида ҳатто ўйламаган эдилар”, дейди агентлик вакили.

Жангариларнинг “ахлоқий бўлими”да хизмат қилувчи немис аёлларининг мақсадлари подиумдаги моделларнинг мақсадларидан қолишмайди. Улар рақибларининг юзларига сера кислотасини сепиб юборган ҳолатлари йўқ эмас. Таҳлилчилар фикрига кўра, террористик “маданият”га ўрганиб қолган бу аёллар жирканч муҳитдан олиб чиқилсалар ҳам шахсий ҳаётларини тиклай олмайдилар. Европада улар ўзларига умр йўлдош тополмасликлари аниқ, “чунки эркаклар ҳам ўз ҳаётларини боғламоқчи бўлган инсонга нисбатан эҳтиёткор бўлади”. Натижада тинмай умр йўлдош излаш бу аёлларни бутун умрга ёлғизликка маҳкум қилиб қўяди.

Террористик фаолиятдан фожиали тажриба орттирган аёллар олдида икки йўл бор: ёки унчалик узоқ бўлмаган ерлар, ёки ИШИДга қайтиб, анъанавий ҳаётда яшаш.

Умуман олганда, ҳамма аёллар ҳам ИШИДга эркак учун кетмаган. Ғарб ОАВ хабарларига кўра, баъзилари деярли эркак кишига айланган. Мисол учун, ҳозирги кунда қидирилаётган террорчилар рўйхатига кирган Салли Жонс  Чэтемда ишсизлик нафақаси ҳисобига зўрға кун кўрар эди,  ИШИДда эса жуда ҳам ҳурматли шахсга − Анвар ал-Авлакий махфий аёллар батальонига раҳбар бўлди. Сурияда у ёш европалик аёл ва қизларни  қуролни қўллаш ва жанг санъатига ўргатар эди. Режага кўра, Салли Жонснинг “талабалари” Европага ўзларини портлатиш учун боришлари керак эди. Авваллари Жонснинг ўзи  ҳам  жиҳодчи бўлишини орзу қилган, кейинчалик эса бу фикрдан воз кечиб, ҳозирда уйга қайтишни истамоқда...

back to top