Қозоғистонда ҳалол ипотека пайдо бўлиши мумкин
Яқин бир неча йил ичида Қозоғистонда ҳалол ипотека пайдо бўлиши мумкин. Ислом молияси бўйича бутунжаҳон мукофотини топшириш маросимида “Астана” Халқаро молия маркази маъмурияти” ҳиссадорлик жамиятнинг бошқаруви аъзоси ва бошқарувчи директори Саясат Нурбек шундай деди.
Шаръий ипотека қачон қозоғистонликлар учун жорий этилиши маҳаллий молия институтлари ҳамда аҳолининг билимлилик даражасига боғлиқ. “Ҳозир анъанавий молиявий хизматлардан ахлоқий ва бошқа мулоҳазаларга кўра воз кечаётган ҳамда муқобил молиявий хизматлар ва воситалардан фойдаланаётган аҳоли сони кўпаймоқда. Туркияда, масалан, 20% аҳоли муқобил молиялаштириш манбаларини маъқул кўради. Ҳозир бу талаб Қозоғистонда ҳам ошиб бормоқда. Банклар талаб борлигини кўрганларидан сўнг ўз тизимларини ислоҳ қиладилар. Тайёр ишлаб чиқилган меъёрий базадан фойдаланиб ушбу ишларни амалга оширишлари учун ҳеч ким уларга тўсқинлик қилмайди, фақат ҳалол ипотека ва шунга ўхшаш хизматлар пакетини ишлаб чиқсалар кифоя” – Нурбекнинг сўзларини келтиради
манба: Zakon.kz



