Мянма ҳукумати роҳинжа қочқинларини фуқаролиги бўлмаса қабул қилмайди

Мянма ҳукумати роҳинжа қочқинларини фуқаролиги бўлмаса қабул қилмайди

Мянма ҳукумати роҳинжа қочқинлари фуқаролиги бўлмаса мамлакатга қайтиб кира олмаслиги ҳақида расман баёнот берди.

Бу ҳақида Myanmar Times газетаси республика миллий хавфсизлиги бўйича давлат маслаҳатчиси Тхаунга Тунага таяниб хабар тарқатди.
Давлат маслаҳатчисининг баёнотига кўра, қочқинлар Мьянмада неча йилдан бери яшаётганликлари ҳақида далил кўрсатишлари керак, шундагина улар мамлакат ҳудудига қайтишлари мумкин. Бордию далиллари бўлмаса, демак, улар Мьянма фуқаролари эмас.
Қайд этиш жоиз, расмий Мьянма роҳинжа мусулмонларини, улар анча йиллардан бери шу мамлакатда яшаётганига қарамай, ўз фуқаролари деб тан олмайди.

back to top