Мянманинг буддавий руҳонийси Ашин Виратху ўлдирилди

Мянманинг буддавий руҳонийси Ашин Виратху ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар интернет оламида тарқалди. Лекин Мянма давлати ва бошқа давлатлар бу хабарни тасдиқшгани йўқ. Қолаверса кўзга кўринган ОАВлар ҳам бу хабарни рост эканлигига шубҳа билан қарамоқдалар.
Эслатиб ўтамиз, Мянманинг мутаассиб буддист руҳонийси Ашин Виратху ўз экстримистик қарашларини билан ажралиб турган.
Виратхунинг сўзларига кўра, машҳур киноқаҳрамон Жеймс Бонд миллатчи бўлган ва ўз мамлакати учун ахборот тўплаш мақсадида жинсий алоқаларга киришиб яхши иш қилган. Руҳоний ўзини шу қаҳрамон билан тенглаштиришини ҳамда Мянмани асосий душман – мусулмонлардан қутқарувчи эканини айтиб ўтган эди.
Унинг: «Аксар мусулмонлар юртимизни, халқимизни ва буддавийлик динини бузяптилар», – деган сўзларини келтирмоқда Los Angeles Times.
Ижтимоий тармоқлардаги маърузаларида у мусулмонлар ҳақида мунтазам ёлғон хабарлар тарқатар, буддистларни мусулмонларнинг дўконларига кирмасликка чақирар ва «бу илонлар», «ёввойи итлар» билан оила қурмасликни тарғиб қилар эди.
Лондонлик тадқиқотчи Пенни Гриннинг сўзларига кўра, Виратхунинг нафрат тўла нутқлари Мянмадаги мусулмон роҳинжаларга қарши зўравонликлар авж олишида асосий роль ўйнаган. “Нега бу инсонлар қайиқларда сузиб кетишмоқда? Нега улар очиқ осмон остидаги ўлимга тик боряптилар? Чунки уларнинг ҳозирги ҳаёти ва келажаги янада қўрқинчлироқдир”
Хорижий нашрлардан бирига берган интервюсида Виратху атрофида куймаланиб юрган буддист монахлар олдида йогурт ея туриб гап орасида «Қуръонни ўқиган»ини айта туриб:
“Тўғрисини айтсам, у ерда менга ёқадиган ҳеч нима кўрмадим”, – деди динлараро ихтилоф оловини ёққани учун 8 йил қамоқда ўтириб чиққан мутаассиб раҳнамо.