ОАВ: Саудия Арабистонида яқин ҳафталарда янги қирол тахтга ўтириши мумкин

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Оли Сауд яқин ҳафталарда тахтни ўғли валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон Ал Саудга топшириши мумкин.
Бу ҳақида мутахассислар фикрига таяниб Американинг CNBC телеканали хабар бермоқда. “Қирол Салмон ўғлининг рақиблари ҳокимиятни топшириш режаларини барбод қилишиннг олдини олиш мақсадида ўз ўрнига Муҳаммад ибн Салмонни ўтқазишга кейинги ҳафтадаёқ киришиши мумкин”, – деди телеканалга интервью чоғи Американинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича тадқиқот компанияси Eurasia Group нинг амалий бўлими раҳбари Айхам Камол. Шунингдек, телеканалнинг таъкидлашича, айрим таҳлилчилар Саудия Арабистонида ҳокимият учун ички кураш анчадан бери давом этаётганини айтмоқдалар.