Мусулмон ҳар куни ёввойи ҳайвонларга сув беради

Кениялик мусулмон Килонзо Мвалуа ҳар куни жазирамада ўз ихтиёри ва кўнгил амри билан маҳаллий миллий боғдаги ёввойи ҳайвонларга сув келтиради.
«Бизда ёмғирга ўрганиб қолгандик, аммо у ёғмаяпти, – дейди у. – Шу сабабли мен ҳайвонларга сув келтира бошладим, агар шундай қилмасам, улар ўлиб қолишади».
Мвалуа ўша ердаги ҳайвонлар сув ичадиган жойни чучук сув билан тўлдиришга бир неча соат сарфлайди. Ҳар сафар у сув олиб келганда, ҳайвонлар унинг ёнига келишади.