БМТ Мянмадаги воқеаларга муносабат билдирди

БМТ Мянмадаги воқеаларга муносабат билдирди

Мянмалик қочоқларга ёрдам кўрсатиш учун Фавқулодда вазиятларда ёрдам бериш марказий фондидан 7 миллион доллар ажратилади.

Бу ҳақида БМТ бош котибининг ўринбосари Марк Лоукок маълум қилди.

 «CERF — исталган вақт ва маконда инсонларга тез ёрдам кўрсатиш усулларидан биридир», – деди у.

БМТнинг Фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш марказий фонди жиддий инқироз ҳолатида қолганларга қўшимча бошпана ва озиқ-овқат, шунингдек, тиббий ёрдам кўрсатади.

Шу билан бирга, Лоукок Мянмалик қочоқларга тўсиқсиз инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни ҳамда уларнинг хавфсизлингини таъминлашни кафолатлашга чақирди.

back to top