Сахарада кучли қуёш энергияси заводи пайдо бўлади

Сахарада кучли қуёш энергияси заводи пайдо бўлади

Яқин вақтда Сахарадаги катта қуёш энергияси заводи Европага электроэнергия экспорт қилиши мумкин. Агар Тунис ҳукумати энергетика компаниясининг шундай завод қуриш сўровига ижобий жавоб берса, бу лойиҳа амалга ошиши мумкин.

4.5 ГВт қувватли ушбу мегалойиҳа TuNur компанияси томонидан режалаштирилган бўлиб, электр энергиясини сувости ўтказгичлари орқали Мальта, Италия ва Францияга узатади.

Ишланмалар электр энергияси экспорти бўйича энг буюк лойиҳа бўлишни ваъда қилмоқда.

TuNur нинг бош ижрочи директори Кевин Сара шундай деди: «Агар Европа ҳукумати Иқлим бўйича Париж битимига жиддий муносабатда бўлса, энергияни қайта тикланадиган манбалардан импорт қилишни бошлаши зарур. Ҳозирги кунда Европадаги 60% бирламчи энергия Россия ва Яқин Шарқдан импорт қилинади. ЕИ чиндан ҳам фақат қазилма бойликлардан фойдаланадиган инфраструктурага инвестиция киритишни исташи ростми?»

back to top