Ҳиндистонда эътиборга молик иш бўлди

Пайшанба куни Ҳиндистонда жуда эътиборли бир иш бўлди – бош вазир Нарендра Моди Аллоҳнинг уйига борди.
Моди ўзининг япон ҳамкасби Синдзо Абэни 16-асрда қурилган Сиди Саид масжидига кузатиб боришга қарор қилди. Ушбу зиёратгоҳ Аҳмадобод шаҳрида жойлашган.
Маҳобатли Сиди Саид масжиди 1573 йил ҳали султонлик мақомида бўлган Гужаратда қад кўтарди. Бинони эфиопиялик Сиди Саид қурган бўлиб, унга 45 нафар ҳунармандлар ёрдам берган. Ушбу масжиднинг ўзига хослиги шундаки, ўймакор ва панжарали безакларнинг асосий қисми 16-аср усталари томонидан қўлда амалга оширилган.
Япон бош вазири масжидни рафиқаси билан бирга бориб кўрди, Абэ хоним масжидга кираётганда бошига рўмол ўраб олди, дея хабар беради IslamNews сайти.
Қайд этиш жоиз, Нарендра Моди шу кунгача бош вазир сифатида бирон марта масжидга бормаган эди.