Буддистларни диндош биродарлари Исломга оммавий ўтаётгани ташвишга солди

Кашмир буддистларини ўз диний жамоатларидан бўлган қизларнинг исломга ёппасига ўтиб кетаётгани ташвишга солди ва ҳатто бу масалани Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан муҳокама қилишга қарор қилишди.
Ладакха (Жамму ва Кашмирдаги вилоят) буддистлар ассоциацияси яқиндагина 30 яшар буддист аёл Исломни қабул қилиб 32 ёшли мусулмон йигитга турмушга чиққани ва шу туфайли оиласи ҳамда жамоатнинг ғазабига дучор бўлгани туфайли бош вазирдан қабул учун рухсат сўради, дея хабар бермоқда IslamNews сайти Times of India га таяниб.
Ёш аёл Исломни қабул қилгач Шифо исмини олди. Нотўғри талқин қилмасликлари учун аёл ўзининг ёзма мурожаатида Исломни 2015 йилдаёқ қабул қилгани ва орадан бир йил ўтибгина турмушга чиққанини маълум қилди. Аммо унинг собиқ диндошларини бу тинчлантирмади ва улар судга мурожаат қилдилар.
Алалоқибат, штат олий суди Шифони тинч қўйиш ва унга эътиқоди тўғрисида бошқа савол бермаслик ҳақида ҳукм чиқарди. Лекин суд қарори ҳам буддист жамоатни тинчлантиролмади, энди ассоциация вакиллари бош вазирга чиқишди, чунки Шифо – ягона ҳолат эмас, сўнгги йилларда ўнлаб ёш буддист аёллар ўз динларини ўзгартириб, мусулмон эркакларга турмушга чиқдилар.