Остонада Сурия бўйича музокараларнинг олтинчи раунди бошланди

Бугун Қозоғистон пойтахтида Сурия бўйича музокараларнинг навбатдаги – олтинчи босқичи бошланди. Тахмин қилинишича, музокаралар икки кун давом этади.
Мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, Остонага музокарада иштирок этаётган барча томонлар, жумладан, 24 кишидан иборат Сурия қуролли мухолифати аъзолари ҳам етиб келди. Россия делегациясини Сурия масаласини ҳал этиш бўйича президентнинг махсус вакили Александр Лаврентьев бошқармоқда. Бундан ташқари, музокара жараёни иштирокчилари орасида Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосарлари ҳам бор. Шунингдек, Остонага БМТ бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Стеффан де Мистура ҳам келди. Яна АҚШ ва Иордания вакилларининг ҳам музокалараларда иштирок этиши кутилмоқда.