Араб мамлакатлари Лигаси хорижий ҳарбий кучларни Суриядан олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда

Қоҳирада Араб давлатлари лигаси ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги сессияси иш бошлади.
Миср телевиениеси эфирга узатган очилиш маросимида ташкилотнинг бош котиби Абу ал-Хайт барча хорижий қуролли кучлар Суриядан ҳеч бир шартларсиз олиб чиқиб кетилиши лозимлигини таъкидлади.
«Келажакда Сурия ўз чегаралари доирасида суверен давлат бўлиши керак», – деди у.
Эслатиб ўтамиз, АДЛнинг ТИВ кенгаши бу галги сессиясида Фаластин масаласи, жумладан, «араб давлатлари томонидан Фаластин халқини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш» масаласи бош мавзулардан бири бўлади.