Мьянма мусулмонлар учун хавфсизлик ҳудудини яратишдан бош тортди

Мьянма ҳукумати Бангладеш раҳбариятининг роҳинжа қочқинлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида икки мамлакат чегараси бўйлаб хавфсизлик ҳудуди ташкил этиш таклифини рад этди.
Бу ҳақида Yenicag.Ru РИА Новости га таяниб маълум қилди.
«Ҳукумат хавфсизлик ҳудуди яратиш режасини қабул қилмади. Агар бундай ҳудуд яратилса, у халқаро кузатувчилар назоратида бўлади», – деди Давлат маслаҳатчиси идораси бош директори У Зо Тхаи.
Нашрнинг маълум қилишича, Бангладеш ҳукумати Мьянма ҳукуматига чегара бўйлаб хавфсизлик ҳудудларини Халқаро Қизил хоч ташкилоти орқали ташкил этишни таклиф қилган.
Қайд этиш жоиз, миллий кўпчилик бўлган Мьянма буддистлари ва миллий озчилик саналадиган роҳинжа мусулмонлари ўртасидаги зиддият илдизи узоқ тарихга бориб тақалади. 2011–2012 йилларда ҳукумат тепасига ҳарбийлар ўрнига демократик кучлар келгач зиддият авж олиб, қон тўкилиши кўпайди.