Эрдўғон туркийзабон мамлакатларнинг ягона университетини очишни таклиф қилди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Қозоғистонга ташрифидан сўнг туркийзабон мамлакатларнинг ягона университетини ташкил этишни таклиф қилди, дея хабар бермоқда Yenicag.Ru.
Эрдўғон бундай университетни яратиш барча туркий халқларнинг манфаатларига мос келади деди.
«Барча туркийзабон мамлакатлар, жумладан, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Туркия янги университетнинг муассислари бўлиши мумкин», – деди у.
Эслатиб ўтамиз, Туркия раҳбари 8-10 сентябрь кунлари Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича 1-саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга ташриф буюрганди.



