Мусулмон аёл дунёдаги энг ёш вазир бўлди
Бирлашган араб амирликлари фуқароси Шамма Бинт Сухайл Фарис ал-Мазруий дунёдаги энг ёш вазир бўлди. Ёш амалдор ўз вазифасига киришганида эндигина 21 ёшга тўлганди.
БАА вице-президенти ва Дубай ҳокими шайх Муҳаммад ибн Рашид ал Мақтумнинг айтишича, бу аёл ушбу лавозимга жуда муносиб. “Ёшлар жамиятимизнинг деярли ярмини ташкил қилади, шу сабабли унга мамлакатни бошқариш учун овоз ва имконият бериш жуда матнтиқлидир”, – деди шайх.



