Қодиров Ҳалабдаги бош масжиднинг тикланиши учун $14 млн ўтказди
2013 йил террористлар томонидан вайрон қилинган Ҳалабдаги бош масжиднинг тикланиши учун Аҳмад Қодиров фонди 14 миллион доллар ўтказди. Бу ҳақида Ҳалаб шаҳри муфтийси Маҳмуд Акемнинг сўзларига таяниб ТАСС хабар бермоқда.
Муфтий «масжидни тиклаш учун пулни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров таклиф қилди» деди. «Рамзан Қодиров қийин онларда бизга ёрдам қўлини чўзди, у ҳам биз каби терроризм билан курашмоқда ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишини қоралайди. Биз у билан мутлақ бир хил фикрлаймиз ва мен унинг Сурия халқига муносабатини кўриб турибман», – деди муфтий. Дастлабки тахминларга кўра, Ҳалабдаги масжиднинг тикланишга икки йил керак бўлади.



